Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Иқтисод 09/07/2025 Ўзбекистонда 5 ойда 12,4 минг тонна мис қувур ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 5 ойда 12,4 минг тонна мис қувур ишлаб чиқарилди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистоннинг йирик корхоналари томонидан 12,4 минг тонна мис қувур ва найча ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда маълумотни Миллий статистика қўмитаси эълон қилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 37,1 тоннага ошди, бу эса 0,3 фоизлик ўсишни ташкил этади.

Статистикага кўра, ушбу маҳсулот тури бўйича ишлаб чиқариш сўнгги йилларда ижобий динамикани намоён этмоқда.

Хусусан, 2023 йилнинг беш ойида 9 741,4 тонна мис қувур ва найча ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 12 378,9 тоннани, жорий йилда эса 12 416 тоннани ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг