Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистонда 2,3 мингта ташкилот энг юқори AAA рейтингига эга бўлди

Ўзбекистонда 2,3 мингта ташкилот энг юқори AAA рейтингига эга бўлди

Ўзбекистонда 2,3 мингта ташкилот энг юқори AAA рейтингига эга бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ўтган йили жорий этилган тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги тизими изчил ривожланишда давом этмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда ушбу тизимда 552,8 мингдан зиёд бизнес субъектлари рўйхатдан ўтган.

Баҳолаш натижаларига мувофиқ, 2,3 мингта ташкилот энг юқори — AAA рейтингига эга бўлди. Бу эса улар учун қатор имтиёзларни очади. Хусусан, бундай рейтингга эга компаниялар солиқ текширувларидан озод қилинади ва қўшимча жараёнларсиз бир кун ичида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариб берилиши мумкин. Жорий йил бошидан буён AAA рейтингига эга тадбиркорларга автоматик тарзда 1,8 трлн сўмдан ортиқ ҚҚС қайтариб берилди.

Шу билан бирга, деярли 192 мингта бизнес субъектлари энг паст — D тоифасига киритилган.

Электрон тизим тадбиркорлик субъектларининг солиқ интизоми ва молиявий барқарорлигини 23 та мезон бўйича баҳолайди.

Тадбиркорлар ўз рейтингини my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети ёки Soliq мобил иловаси орқали билишлари мумкин. Ушбу сервис шунингдек шериклар ишончлилигини текшириш ва шубҳали битимлар таваккалчилигини минималлаштириш имконини ҳам беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг