Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 08/05/2025 Ўзбекистонда 2026 йилда ОТБнинг 59-йиллик йиғилиши бўлиб ўтади

Ўзбекистонда 2026 йилда ОТБнинг 59-йиллик йиғилиши бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026-йилнинг 3-6 май кунлари Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 59-йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш дунёдаги энг қадимий доимий аҳоли яшаб келган шаҳарлардан бири бўлган тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

2010-йилда Тошкент шаҳрида ОТБнинг 43-йиллик йиғилиш муваффақиятли ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон ОТБнинг йиллик йиғилишига иккинчи марта мезбонлик қилмоқда.

Йиллик йиғилиш ОТБга 69 та аъзо давлатдан Бошқарувчилар учун Осиё ва Тинч океани минтақаси олдида турган ривожланиш масалалари ва муаммоларни кўриб чиқиш учун асосий имкониятдир.  Йиғилиш ишида мунтазам равишда бир неча минг иштирокчи, жумладан, молия вазирлари, марказий банк раҳбарлари, юқори мартабали ҳукумат амалдорлари, хусусий сектор вакиллари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

“Ишончим комилки, 2026 йилги Йиллик йиғилиш мулоқот ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун илҳомлантирувчи платформа бўлиб хизмат қилади ва минтақанинг кўплаб ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиш учун имкон яратади”, - деди ОТБ президенти Масато Канда.

ОТБ Ўзбекистоннинг ривожланиш бўйича энг йирик ҳамкорларидан бири бўлиб, сўнгги беш йил ичида 5,41 миллиард АҚШ доллардан ортиқ маблағ ажратган. ОТБ Ўзбекистон Ҳукумати ва бошқа манфаатдор томонлар билан мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнида ёрдам бериш, хусусий сектор ривожланиши ва рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон капиталига инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилади.

ОТБ Осиё ва Тинч океани минтақасида инклюзив ва барқарор ўсишни қўллаб-қувватлайдиган етакчи кўп томонлама ривожланиш банкидир.  ОТБ мураккаб муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун ўз аъзолари ва ҳамкорлари билан ишлар экан, инсонлар ҳаётини ўзгартириш, сифатли инфратузилмани барпо этиш ва сайёрамизни ҳимоя қилиш учун инновацион молиявий воситалар ва стратегик ҳамкорликлардан фойдаланади.   ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 69 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 50 таси минтақада жойлашган. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг