Ўзбекистонда 2025 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик маош 19,2 фоизга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасида 2025 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6 166,9 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 % га ўсган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотлар 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари учун келтирилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан таққосланган.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари Тошкент шаҳрида 10 379,6 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 % га ўсганлиги кузатилди.
Шунингдек, бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида 4 853,3 минг сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 124,8 %), Наманган вилоятида 4 543,8 минг сўмни (120,9 %), Сирдарё вилоятида 4 930,8 минг сўмни (120,7 %), Фарғона вилоятида 4 574,5 минг сўмни (119,8 %) ва Жиззах вилоятида 4 589,0 минг сўмни (119,2 %) ташкил этган.
Ўз ўрнида, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи Андижон вилоятида 4 996,5 минг сўмни (112,0 %), Навоий вилоятида 7 612,3 минг сўмни (115,1 %), Қашқадарё вилоятида 4 270,8 минг сўмни (117,2 %), Тошкент вилоятида 5 803,6 минг сўмни (117,3 %), Хоразм вилоятида 4 833,7 минг сўмни (117,6 %), Қорақалпоғистон Республикасида 4 902,3 минг сўмни (117,6 %), Бухоро вилоятида 4 953,1 минг сўмни (118,2 %) ҳамда Сурхондарё вилоятида 4 347,2 минг сўмни (118,4 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан ўсиш суръати пастроқ эканлиги кузатилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори ҳақида маълумотлар 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларига оид бўлиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан таққосланган. Бу таққослаш орқали соҳалар кесимида фарқлар ва ўзгаришлар таҳлил қилинди.
Ўртача ойлик номинал иш ҳақи иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда, энг юқори ўсиш суръатлари санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида қайд этилди. Хусусан, мазкур соҳада 2024-йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 122,8 % ни ташкил етиб, иш ҳақи миқдори 5 114,7 минг сўмга етгани кузатилди.
Шунингдек, таълим йўналишида ҳам сезиларли ўсиш қайд етилиб, иш ҳақи миқдори 4 188,5 минг сўмни ташкил этди (ўсиш – 19,8 %). Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 9 382,1 минг сўмни ташкил этиб, 16,7 % га, ахборот ва алоқа соҳасида эса 14 985,8 минг сўмга етди (16,6 % ўсиш). Саноат соҳаларида ўртача иш ҳақи 7 301,0 минг сўмни ташкил этиб, 16,3 % га ошгани қайд этилди.
Шу билан бирга, қурилиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6 342,6 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 % га ошди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида бу кўрсаткич 5 122,8 минг сўмни ташкил этиб, 10,1 % га, савдо соҳасида 6 875,6 минг сўмни ташкил этиб, 12,1 % га, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар йўналишида 3 765,4 минг сўмни ташкил этиб, 14,6 % га ошди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида эса ўртача ойлик иш ҳақи 16 828,9 минг сўмни ташкил этиб, 15,6 % га ўсди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг сўнгги беш йилдаги ўзгариши таҳлил етилганида, 2025 йилнинг 3 чорагида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида иш ҳақи миқдори 16 828,9 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 9 092,0 минг сўмга ошганлиги кузатилди.
Шунингдек, сўнгги беш йилда ахборот ва алоқа соҳаси бўйича иш ҳақи миқдори 9 789,1 минг сўмга, ташиш ва сақлаш соҳасида 5 515,8 минг сўмга, саноат соҳасида 3 407,9 минг сўмга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 2 824,6 минг сўмга ва қурилиш соҳасида 2 728,6 минг сўмга кўпайганлиги кузатилди.
Саноат соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 7 301,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш соҳасида 9 646,5 минг сўм, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш соҳасида 8 979,4 минг сўм, ишлаб чиқариш саноати соҳасида 6 987,2 минг сўм, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш соҳасида 4 721,8 минг сўм эканлиги кузатилди.
Савдо соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6 875,6 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори автомобиль ва мотоциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ва уларни таъмирлаш тармоғида 9 014,9 минг сўмни, автомобиль ва мотоциклларнинг савдосидан ташқари улгуржи савдо соҳасида 7 165,7 минг сўмни, автомобиль ва мотоциклларнинг савдосидан ташқари чакана савдо соҳасида 6 323,9 минг сўмни ташкил этган.
Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 9 382,1 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг айрим соҳалари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори омбор хўжалиги ва ёрдамчи транспорт соҳасида 10 324,2 минг сўмни, қуруқликдаги ва қувур транспорти соҳасида 7 948,0 минг сўмни, почта ва курьерлик фаолияти соҳасида 4 314,1 минг сўмни ташкил этган.
Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 14 985,8 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг айрим соҳалари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар соҳасида 19 995,7 минг сўм, ахборот хизмати кўрсатиш соҳасида 18 642,9 минг сўмни, алоқа соҳасида 11 758,6 минг сўмни ташкил этган.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 16 828,9 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи мажбурий ижтимоий суғурталашдан ташқари, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари соҳасида 20 972,9 минг сўмни, молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи фаолият соҳасида 18 142,8 минг сўмни, суғурталаш ва нафақа таъминотидан ташқари молиявий хизматлар соҳасида 16 456,3 минг сўмни ташкил этган.
Таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4 188,5 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи олий таълим соҳасида 9 513,3 минг сўмни, техник ва профессионал таълим соҳасида 4 259,7 минг сўмни, умумий ўрта таълим соҳасида 4 136,7 минг сўмни, мактабгача таълим соҳасида эса 2 771,5 минг сўмни ташкил этган.