Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Молия 01/03/2025 Ўзбекистонда 2024 йилда суғурта мукофотлари ҳажми 9,8 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда 2024 йилда суғурта мукофотлари ҳажми 9,8 трлн сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил давомида Ўзбекистонда 10 миллионга яқин суғурта шартномаси тузилди. Бу ҳақда Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги хабар берди.

Мазкур маълумотларга кўра:

Суғурта мукофотлари ҳажми 9,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 21% ўсиш кузатилди.

Суғурта тўловлари 2,2 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 9% ўсиш қайд этилди.

Суғурта компаниялари активлари 11,8 трлн сўмдан ошди, бу эса 2023 йилга нисбатан 24,9% кўп.

Шунингдек, 2024 йил давомида 4 648 та мурожаат кўриб чиқилган, 2 193 таси қаноатлантирилган. Бундай чоралар натижасида жами 34,6 млрд сўм суғурта тўловлари амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг