Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2025 Ўзбекистон ярим йилда $10,8 млн қийматида гилам экспорт қилди

Ўзбекистон ярим йилда $10,8 млн қийматида гилам экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 10,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,6 млн м² гилам экспорт қилинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, энг кўп гилам Қирғизистон Республикасига — 1 миллион 86 минг квадрат метр миқдорида етказиб берилган. Иккинчи ўринда Озарбайжон турибди — бу мамлакатга 969 минг квадрат метр гилам экспорт қилинган. Афғонистонга 725 минг, Россияга 429 минг, Қозоғистонга эса 334 минг квадрат метр гилам юборилган.

Қолган давлатларга эса жами 61 минг квадрат метр гилам маҳсулоти экспорт қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг