Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон январь ойида тўқимачилик маҳсулотларини 216,5 млн долларга экспорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини 216,5 миллион АҚШ доллари қийматда экспорт қилди.
Мазкур кўрсаткич мамлакатнинг шу даврдаги умумий экспортининг 12,8 фоизини ташкил этди.
Экспортда асосий ўринни тайёр тўқимачилик маҳсулотлари эгаллади, улар умумий ҳажмнинг 51 фоизини ташкил қилди.
Шунингдек, ип маҳсулотлари ҳам катта улушга эга бўлиб, 31 фоизни ташкил этди. Трикотаж матоси экспортида 8 фоиз, оддий матолар эса 7 фоизни ташкил қилди.
Шу билан бирга, пайпоқ маҳсулотлари 2 фоиз ва гилaм маҳсулотлари 1 фоизни ташкил қилди.