Ўзбекистон Хитойнинг Coal Resource Development компанияси билан истиқболли кончилик лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Хитойнинг Coal Resource Development компанияси билан истиқболли кончилик лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 5 февраль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Р. Юсупов, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда China Coal Resource Development компанияси вакиллари билан онлайн видеоконференция шаклидаги учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида хориж компанияси вакиллари ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, жорий қувватларни модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, томонлар ушбу тадбирларни амалга ошириш учун аниқ лойиҳа таклифлари ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишга келишилди.