Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Япония транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Япония транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев Япониянинг Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари Терада Ёшимичи бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Янги Тошкент ва Тошкент шаҳри ҳудудларини янги аэропорт билан темир йўл, ер ости ҳамда ер усти метро линиялари орқали боғлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Тошкент – Самарқанд темир йўлининг янги тезюрар линияларини модернизация қилиш, йўловчи ва юк ташиш ҳаракатини самарали ташкил этиш мақсадида рельс инфратузилмасини ажратиш, шунингдек транспорт соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни изчил мустаҳкамлашга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг