Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония транспорт ва авиация соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония транспорт ва авиация соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония транспорт ва авиация соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлатимиз раҳбарининг Японияга расмий ташрифи доирасида Транспорт вазири И. Махкамов Sojitz корпорациясининг Бош операцион директори М. Хашимото билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон транспорт соҳасидаги истиқболли лойиҳаларга Япониянинг илғор тажрибаси ва молиявий институтларини кенг жалб қилиш ҳамда соҳага малакали мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорликни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда транспорт соҳасини, жумладан авиация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг