Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2025 Ўзбекистон ва Япония адлия вазирлари ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Япония адлия вазирлари ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири Акбар Ташкулов ҳамда Япония Адлия вазири СУЗУКИ Кейсуке ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда адлия ва ҳуқуқ соҳасида истиқболли ҳамкорлик алоқалари ҳамда биргаликда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги таклифлар муҳокама қилинди.

Адлия вазири А. Ташкулов делегация вакилларига икки давлат Ҳуқуқшунос ва олимлари ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар, ўзаро ташрифлар ва вазирлик фаолиятига оид сўнги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Япония Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, бу борада Ўзбекистон – 2030 стратегиясида аниқ механизмлар белгиланганлиги жуда муҳим эканлигини қайд этди.

Шу ўринда, жаноб СУЗУКИ икки вазирлик ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, “адлия мулоқоти” форматида янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Учрашув якунида А. Ташкулов 29-30 май кунлари ташкил этилаётган ИВ Халқаро Юридик Форум “Tashkent Law Spring”га Япониядан катта делегация кутилаётганини таъкидлаб, Япония Адлия вазирлигини қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро ҳамкорликни таъминлаш ва мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг ишончли ва узоқ муддатли стратегик шерик эканлигини таъкидлади.

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Тошкент давлат юридик университетидаги Япон ҳуқуқини тадқиқ қилиш маркази фаолияти билан танишиб, марказ тингловчилари билан суҳбатлашишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг