Ўзбекистон ва Хитойнинг Fang Yuan компанияси саноат инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитойнинг Fang Yuan компанияси саноат инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов ҳамда «Fang Yuan» компанияси бош директори Чанг Хиаолонг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Компания раҳбари юқори технологиялар асосида замонавий шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини тақдим этди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама лойиҳаларни босқичма-босқич амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.