Валюта курслари 17/12/2025
$1 – 12105.56
UZS – -0.2%
€1 – 14232.51
UZS – -0.09%
₽1 – 152.56
UZS – -0.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой Намангандаги цемент заводида яшил энергия лойиҳасини ишга туширади

Ўзбекистон ва Хитой Намангандаги цемент заводида яшил энергия лойиҳасини ишга туширади

Ўзбекистон ва Хитой Намангандаги цемент заводида яшил энергия лойиҳасини ишга туширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон–Хитой (Шэньчжэнь) савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми” доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитойнинг йирик компанияси - Sinoma Hefei Cement Research & Design Institute Corporation Ltd бош директори Хэ Вейшуай билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар саноатни модернизация қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. 

Музокаралар якунида “Наманган цемент” корхонаси билан ҳамкорликда умумий қиймати 43 миллион АҚШ доллари бўлган, қуввати 60 мегаваттга тенг яшил энергия лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилиб, инвестиция келишуви имзоланди.

Мазкур лойиҳа доирасида Чуст туманининг адирлик ҳудудларидан 25 гектар ер майдони ажратилади. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида корхонанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи 80 фоизгача қайта тикланувчи энергия ҳисобига қопланиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳани 2026 йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш белгиланган. Ушбу ташаббус ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда саноат тармоқларида “яшил” технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР