Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Гуандун провинцияси Савдо департаменти раҳбари ўринбосари Чен Ху бошчилигидаги расмий ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Таркибида 20 нафардан ортиқ саноат, логистика, тўқимачилик ва автомобиль савдоси соҳаларида фаолият юритувчи компания раҳбарлари, жумладан Guangzhou Nanling Automobile ва Guangzhou Light Industry Group каби йирик компаниялар вакиллари жамланган делегация билан учрашувда Ўзбекистондаги инвестиция муҳити, қўшма лойиҳалар имкониятлари ҳамда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хитой томони Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдирди ҳамда мавжуд салоҳият доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.