Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Технологиялар 22/06/2025 Ўзбекистон ва Wanda Information компанияси рақамли трансформация ва ақлли шаҳарлардаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Wanda Information компанияси рақамли трансформация ва ақлли шаҳарлардаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойга ташрифи доирасида “Wanda Information Co., Ltd.” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида компания томонидан амалга оширилган лойиҳалар – рақамли трансформация, ақлли шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида илғор ечимларни жорий этиш, шунингдек, соғлиқни бошқариш тизимларини такомиллаштириш борасидаги тажрибаси тақдим этилди.

Wanda Information Co., Ltd. компанияси соғлиқни сақлаш, ақлли бошқарув, бозор назорати, ижтимоий таъминот, шаҳар хавфсизлиги, таълим, АКТ инновациялари ҳамда ақлли шаҳар платформаларини яратиш ва бошқариш каби соҳаларда фаолият юритади. Шунингдек, компания 70 дан ортиқ миллий ва соҳавий стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этган.

Томонлар ўртасида рақамли трансформация, интеллектуал инфратузилмаларни яратиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг