Ўзбекистон ва Венгрия спорт тиббиёти ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Спорт вазири Адкҳам Икрамов Венгрияга хизмат сафари давомида ушбу давлатнинг Semmelweis университети ректори профессор Бела Меркелй билан учрашди.
«Semmelweis» университети тиббиёт, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги натижалари билан дунё миқёсида юқори нуфузга эга.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги ижтимоий соҳада аҳолини қўллаб-қувватлаш, тиббиётда кадр ва менежерларни тайёрлаш, спорт тиббиётида спортчилар соғлиғини кузатиб боришда самарали ишларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда вазир Адкҳам Икрамов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатда спорт
соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолининг 44 фоизи фаол соғлом турмуш тарзини олиб бораётганлиги, спорт инфратузилмаси тобора ривожланиб бораётганлиги, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг оммавий спортни ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, Венгрияда ҳам спорт соҳаси кенг ривожланган. Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 40 фоизи спорт билан фаол тарзда шуғулланади.
Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалалари кенг муҳокама қилинди.