Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон ва Уммон фармацевтика саноатига инвестициялар ва Tashkent Pharma Parkни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда компания вакиллари соғлиқни сақлаш соҳаси улар учун устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, фармацевтика соҳасига инвестиция киритиш нияти борлигини маълум қилдилар.

Агентлик директори томонидан “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери, унинг бизнес муҳити ва инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар жараёнида қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

Ўзбекистон фармацевтика бозорининг ҳажми ва экспорт-импорт кўрсаткичлари;

Женерик ва оригинал дори воситалари ишлаб чиқариш имкониятлари;

Соҳада кадрлар тайёрлаш ва таълим тизими;

Дистрибюторлар фаолиятини тартибга солиш механизмлари;

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш ва доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР