Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2025 Ўзбекистон ва Туркиянинг «Kazanci» холдинги энергетика соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Туркиянинг «Kazanci» холдинги энергетика соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров “Kazanci Holding” компанияси бошқарув раиси Жемил Казанжи бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

“Kazanci Holding” Туркиянинг етакчи кўп тармоқли гуруҳларидан бири бўлиб, энергетика, генераторларни ижарага бериш ва ишлаб чиқариш, туризм ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият олиб боради. Ҳолдинг таркибига Туркия ва ундан ташқаридаги энг йирик мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган “Aksa Enerji” ҳам киради.

Делегация таркибида учрашувда “Казанси Ҳолдинг” директорлар кенгаши аъзоси Жунейт Уйгун, “Aksa Enerji” молиявий директори Жевдет Ялчин, Ўзбекистондаги молиявий менежер Мустафо Камол Йилмаз, шунингдек, Ўзбекистондаги операцион менежер Селчук Сисман қатнашди. Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршед Мустафаев ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизациялаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва давлат-хусусий шериклик доирасида инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш учун халқаро сармояларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва устувор йўналишларда самарали шерикликни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг