Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Туркия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон-Туркия пенсия таъминотига масъул вакиллари ўртасидаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ижтимоий таъминот тўғрисида”ги Битим лойиҳаси юзасидан музокараларнинг биринчи раунди муваффаққиятли якунланди.
Музокаралар якунида Битим лойиҳаси юзасидан “Учрашув баённомаси” имзоланди.
Ўзбекистон-Туркия ўртасида мазкур Битимнинг қабул қилиниши икки давлат фуқароларининг ижтимоий таъминот ва пенсия ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.