Ўзбекистон ва Startup Genome стартап экотизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШга хизмат сафари доирасида Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров Startup Genome Hypergrowth Global компанияси президенти Гарри Оливер билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш, маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш ва уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, венчур инвесторлар ва халқаро акселераторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, технологик занжир яратиш ҳамда барқарор ўсиш учун зарур шарт-шароитлар шакллантиришга урғу берилди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Якунда томонлар яқин кунларда амалий ҳамкорликни бошлаш ва ҳамкорлик шартномаси лойиҳасини имзолашга тайёрликларини билдирдилар.