Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2025 Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, хусусан:

- дипломатик кадрлар тайёрлаш тўғрисида;

- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- стандартлаштириш, метрология ва товарларнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- энергетика бозорларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;

- 2025-2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

- 2025-2026 йилларга мўлжалланган стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг