Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНEСКОнинг 43-Бош конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Швеция таълим вазирлиги давлат котиби Оскар Воглунд Сёдерструм билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳамда замонавий таълим технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар таълим тизимини инклюзив ва барор ривожлантириш, ёшларнинг илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўзаро ўрганиш муҳим эканини таъкидладилар.

Учрашув якунида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат таълим муассасалари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг