Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Ўзбекистон 26/06/2025 Ўзбекистон ва Швеция ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Швеция ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳамда Швеция Қироллигининг миграция масалалари вазири Ёхан Форсселл ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар мигрантлар оилаларини қўллаб-қувватлаш, қайтиб келган фуқароларнинг жамиятга мослашуви (реинтеграцияси), ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив бандлик, кам таъминланган оилалар ва болали аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, миграция сабабли қаровсиз қолган болаларни ҳимоя қилиш каби муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

Агентлик томонидан Швеция билан ҳамкорликда пилот лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар алмашинувини ташкил этиш ҳамда ўзаро билим ва кўникмалардан фойдаланиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида томонлар мунтазам ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимларини барқарор ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг