Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Ўзбекистон ва Сербия янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Сербия янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Сербия янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сербия Республикаси Президенти Александар Вучичнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Сербия бизнес-форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат тузилмалари вакиллари ҳамда икки мамлакатдан 100 дан ортиқ тадбиркорлар қатнашди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев иштирок этди.

Форум иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича амалий қадамларни муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.

Томонлар 2025 йил январь–сентябрь ойларида ўзаро савдо ҳажмининг 2,5 фоизга ошганини ва инвестицион ҳамкорликнинг фаоллашганини қайд этдилар. Бугунги кунда Ўзбекистонда сербиялик инвесторлар иштирокидаги 9 та корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Форум доирасида ўтган кўргазмада Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ компаниялари фармацевтика, кимё, кончилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, тўқимачилик ва чарм саноати соҳаларини намойиш этди.

Форум якунида B2B ва G2B форматидаги учрашувлар ўтказилиб, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг