Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл ҳамкорлигини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон темир йўллари”ни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Жамият бошқарув раиси З. Нарзуллаев бошчилигида қўшни давлатлар темир йўл соҳаси вакиллари билан самарали ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Бугун,“Қазақстан темир жўли” Миллий компанияси”нинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича директори Бауржан Уринбасаров бошчилигидаги делегасия аъзолари билан ўтган учрашувда бунга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Музокаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, юк ва йўловчи поездлар қатновини бунданда кўпайтириш мақсадида, “Оқ кўприк” станциясида 3 та янги темир йўл қурилгани таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, юк поездларини кўпроқ қабул қилиш ва жўнатиш ҳажмини ошириш, мижозларга қулайликлар яратиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.