Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари йил якунлари ва 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифаларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Ўтаётган йилнинг асосий ютуқлари муҳокама қилинди ва стратегик ҳамкорлик ҳамда иттифоқчиликда мисли кўрилмаган ривожланиш суръатлари мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган асосий устувор йўналишлар, жумладан, икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди.