Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Бухорода музокаралар ўтказадилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Бухорода музокаралар ўтказадилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Бухорода музокаралар ўтказадилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.

Эртага, 11 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Сиёсий мулоқотни, парламентлараро, ҳукуматлараро ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, етакчилар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт, энергетика, сув ва экология соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Биргаликда тарихий обидаларни зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти ва маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Бугун эса давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг