Ўзбекистон ва Қозоғистон 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорлик натижалари ва режаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорлик натижалари ва режаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, 2025 йил якунлари бўйича сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилдилар ва 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
2025 йил 15–16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг етинчи Маслаҳат учрашувининг муваффақиятли якунларига алоҳида эътибор қаратилди.