Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро пенсия тўловлари механизмини келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида”ги Битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича Маъмурий Келишув лойиҳалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 11-14 август кунлари Тошкент шаҳрида Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғарма вакиллари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида”ги Битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича Маъмурий Келишув лойиҳалари юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори М.Атаджанов, Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғармаси директори ўринбосари Г.Джуматаева ҳамда томонлардан соҳа мутахассислари ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон пенсия таъминоти тизими, асосий вазифа ва мақсадлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида суҳбатлашилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида”ги Битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича Маъмурий Келишув лойиҳалари муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида келгусида ҳам ўзаро мулоқотни давом эттириш, пенсия таъминоти бўйича ўзаро тажриба алмашиш ҳамда уни амалиётга қўллаш бўйича келишиб олинди.