Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ва Полша фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Полша фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Полша фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбарияти Полша фармацевтика компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Полша Фармацевтика саноати иш берувчилар иттифоқи президенти Крзйсзтоф Копес бошчилик қилди.

Делегация таркибига Полшанинг энг йирик фармацевтика компаниялари - Polpharma, Adamed Pharma ва Biofarm вакиллари кирди.

Томонлар фармацевтика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Полша томони Ўзбекистонда халқаро стандартларнинг, жумладан  WLA (World Listed Authority) тизимининг жорий этилганлигини юқори баҳолаб, бу мамлакат фармацевтика ишлаб чиқарувчилари учун жаҳон бозорларига чиқиш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашда янги имкониятлар яратишини таъкидлади.

Учрашув конструктив руҳда ўтди. Музокаралар якунида томонлар фармацевтика соҳалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг