Ўзбекистон ва Покистон ўртасида фармацевтика соҳасида янги инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида фармацевтика соҳасида янги инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Покистон Ислом Республикасига хизмат сафари доирасида 2026 йил 3 февраль куни Карачи шаҳрида “Nabiqasim Industries” ҳамда “PharmEvo” компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар давомида Покистон томони билан фармацевтика соҳасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда фармацевтика саноатига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун яратилган шарт-шароитлар, инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар, шунингдек, "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластерида ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувлар якунларига кўра, томонлар Ўзбекистон ҳудудида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш юзасидан келишиб олдилар.