Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон Карачида бўлиб ўтган бизнес-форумда фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 3 февраль куни Покистон Ислом Республикасининг Карачи шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми доирасида фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Бизнес-форум Ўзбекистон томони ташаббуси билан, Покистонлик ҳамкорлар бошчилигида ташкил этилди.

Анжуман доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ўзбекистон фармацевтика соҳасининг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказди.

Унда фармацевтика ихтисослаштирилган эркин иқтисодий зоналар, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали нафақат ички бозорга, балки Марказий Осиё, МДҲ ва бошқа хорижий бозорларга чиқиш имкониятлари тақдим этилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот форматда ўтган муҳокамаларда Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи фармацевтика хаби сифатидаги ўрни, янги бозорларга чиқиш имкониятлари ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирда Покистоннинг етакчи фармацевтика ва давлат ташкилотлари раҳбарияти, жумладан Macter, Hiranis Pharmaceuticals, Trade Development Authority of Pakistan (Government of Pakistan), AGP Limited, Indus Pharma, Hilton Pharma, Nabiqasim Pharma ҳамда Medisure Pharma иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР