Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Покистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги делегацияси “HRL Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон тажрибасини инобатга олган ҳолда Покистон ҳудудидаги мис, олтин ва ўта муҳим минерал ресурсларга эга конларда қўшма геология-қидирув ишларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида вазир маслаҳатчиси Б. Нарматов, “Uzbek Overseas Geology Company” МЧЖ бош директори X.Omonov ҳамда “HRL Group” компанияси вакили томонидан икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.