Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон биргаликда юқори ҳосилдор буғдой етиштиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Покистон биргаликда юқори ҳосилдор буғдой етиштиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Покистон биргаликда юқори ҳосилдор буғдой етиштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Aйни пайтда Покистон Ислом Республикасида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов турли вазирликлар ҳамда нуфузли ташкилотлар вакиллари билан мулоқотлар олиб бормоқда.

Жумладан, Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда вазир Файсалобод қишлоқ хўжалиги университети вице-президенти доктор Зулфикар Али билан музокара ўтказди.

Самимий руҳда кечган мулоқотда Файсалобод қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда ҳосилдорлиги 10 тоннадан юқори бўлган гибрид буғдой навларини етиштириш лойиҳасини амалга ошириш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, тажриба майдонларини ташкил этиш ҳамда олинган натижаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Натионал Институте фор Геномисс анд Адвансед Биотечнологй ҳузуридаги Спеэд Бреэдинг дастури бўлими мудири доктор Заҳид Маҳмоод билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда буғдой селекциясида тезкор усуллар (Спеэд Бреэдинг) орқали янги навларни яратиш муддатини кескин қисқартириш ҳамда илғор технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани жадаллаштириш, илмий ва амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда қўшма ташаббусларни қисқа муддатда амалга оширишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР