Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня билан Асунсён шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси делегацияси учрашувида иштирок этди.
Учрашув давомида тоғ-кон ва геология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, қўшма геология-қидирув ишларини амалга ошириш истиқболлари, шунингдек, критик минералларни ўрганиш ва ўзлаштириш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар геология ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ҳамда икки мамлакатнинг тегишли идоралари ва ихтисослашган компаниялари ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.