Валюта курслари 23/09/2025
$1 – 12257.13
UZS – -0.75%
€1 – 14434.00
UZS – -0.62%
₽1 – 146.69
UZS – -0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва ОТБ Тошкентда транспортни рақамлаштириш ва яшил мобилликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва ОТБ Тошкентда транспортни рақамлаштириш ва яшил мобилликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва ОТБ Тошкентда транспортни рақамлаштириш ва яшил мобилликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири ўринбосари Илхомжон Абдуғафаров Осиё тараққиёт банкининг вице-президенти Инмин Янг билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасини рақамлаштириш, Тошкентда яшил мобилликни ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмларини жалб этган ҳолда пуллик йўлларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқишда техник кўмак кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шу билан бирга логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг турли шакллари, жумладан, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон янги темир йўл коридори бўйлаб мультимодал ташувлар ва контейнер инфратузилмасини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

ОТБ вице-президенти Инмин Янг Транспорт вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини юқори баҳолаб, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

ОТБ томони ўзаро мулоқотни давом эттириш ва келгусида қатор ташаббуслар бўйича техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишдан манфаатдорлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР