Ўзбекистон ва Oman Investment инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва "Uzbek-Oman Investment Company" Бош ижрочи директори Омар Баҳрам ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Компания иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолатига, шунингдек, истиқболдаги режаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, энергетика, рақамли технологиялар ва бошқа устувор йўналишлар бўйича янги инвестиция ташаббусларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.