Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Спорт 13/05/2025 Ўзбекистон ва Нидерландия қўшма лойиҳалар ва футбол таълимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Нидерландия қўшма лойиҳалар ва футбол таълимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Шермерс билан учрашди.

Учрашувда, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ўзбек футболининг тарихи, Президент ташаббуси билан қад ростлаётган Миллий футбол марказининг фаолияти ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, ассоциация икки мамлакат футболининг ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, аёллар ва болалар футболини ривожлантириш, икки мамлакат футболи мутахассислари иштирокида тажриба алмашиш мақсадида турли семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Футбол таълими, технологиялар ва спорт тиббиёти йўналишларида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Нидерландиянинг етакчи клубларидан бири бўлган “ПСВ Эиндҳовен” вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этиш, иқтидорли футболчиларни аниқлаш тизимини самарали йўлга қўйиш ва бу борада музокаралар олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг