Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Туризм 16/05/2025 Ўзбекистон ва Мўғулистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Мўғулистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 май куни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ўзбекистондаги Мўғулистон элчиси Батбаатар Дааданхуу ҳамда мўғул авиакомпанияси Hunnu Air бош директори Монхжаргал Пуревжал билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш, шунингдек, соҳага хусусий тадбиркорларни кенг жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Алоҳида эътибор Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижросига, жумладан, Мўғулистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.

Мўғулистон томони Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш, бу эса туристик оқимни ошириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг