Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Малайзия ижтимоий ҳимоя ва хизматларни рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Малайзия ижтимоий ҳимоя ва хизматларни рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Малайзия ижтимоий ҳимоя ва хизматларни рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Камбағалликдан фаровонлик сари» III Халқаро форум доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Абруев Малайзия Бош вазири департаменти ҳузуридаги Лойиҳа ижросини мувофиқлаштириш офиси бош директори ўринбосари Шарифуддин бин Шаҳар Шаҳ раҳбарлигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидланди.

Жамшид Абруев Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини қайд этди. Хусусан:

ижтимоий хизматларни рақамлаштириш ва уларнинг манзиллилигини кучайтириш;

кам таъминланган оилаларни аниқлашда замонавий маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш (Малайзия тажрибаси – эКасиҳ);

ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;

мутахассислар учун қўшма семинар ва ўқув-тренинглар ташкил этиш.

Учрашувда қўшма лойиҳалар ҳимояга муҳтож оилаларни ҳисобга олиш учун рақамли платформаларни ривожлантириш, кам таъминланган хўжаликларни аниқлашда очиқ ва аниқ мезонларни жорий этиш, манзилли ёрдам кўрсатишда илғор тажрибалар алмашиш, шунингдек мутахассислар учун қўшма семинар ва тренингларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР