Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва KEXIM тоғ-кон саноатида қўшма лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 5 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари F.Xamidova, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Корея Экспорт-Импорт банкининг (The Export-Import Bank of Korea – KEXIM) Тошкентдаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш, тоғ-кон саноати ва геология соҳасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар стратегик минерал хомашё халқаро таъминот занжирлари барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш борасида фикр алмашдилар.