Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
Ўзбекистон ва Канада қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Канада қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Канада қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Канаданинг нуфузли «Guelph» университети Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор ўринбосари Бен Бредшоу билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, инновацион ёндашувлар ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, бугунги кунда аграр тармоқда илм-фан ва амалиёт интеграциясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани, муаммоларга илмий ечимлар топиш муҳим вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Мулоқот давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Канаданинг «Guelph» университети ҳамда «YASHIL SAHRO» агро-саноат компанияси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат томонлар ўртасида узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Меморандумнинг асосий мақсади «YASHIL SAHRO» лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат. Ҳужжат доирасида давлат идораси, барқарор қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритувчи халқаро илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда хусусий сектор ўртасида уч томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Мазкур ҳамкорлик орқали агроэкологик тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий этиш, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш ва билим алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, бундай халқаро ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига, экологик мувозанатни сақлашга ҳамда аграр тармоқнинг илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР