Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика саноатида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика саноатида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика саноатида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Корея Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги ҳузуридаги Корея фармацевтика трейдерлари ассоциацияси (KPTA) билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум Корея фармацевтика ва косметика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компанияларни «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери саноат зонасига жалб этиш, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган.

Меморандум доирасида томонлар «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластерининг имкониятлари, имтиёзлари ва фармацевтика саноатидаги инновацион йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг