Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки барқарор ривожланиш ва лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки барқарор ривожланиш ва лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки барқарор ривожланиш ва лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5 декабрь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш бўйича минтақавий директори Самеҳ Ваҳба ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенҳассин, Ўзбекистон бўйича дастурлар координатори Анастасия Александрова ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг жорий ҳолати ва эришилган натижалар, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаш ҳамда лойиҳалар кўламини кенгайтириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

Хусусан, муҳокамалар давомида томонлар қуйидаги йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш;

Ирригация тармоқларини модернизация қилиш, жумладан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, каналларни модернизация қилиш орқали суғориладиган ер майдонларига барқарор сув етказиб бериш;

Ҳудудларда сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш;

Ҳаво ифлосланишига қарши барқарор тизим шакллантириш, хусусан, яшил инфратузилмани жорий этиш.

Музокалар якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг