Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Иорданияпарламентларингинг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон ва Иорданияпарламентларингинг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон ва Иорданияпарламентларингинг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги парламенти Мажлис ал-Аъян (Сенати) Раиси Файсал Акиф ал-Файез бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоиғида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ўзаро  ўзаро манфаатли муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, икки мамлакат халқларини муштарак тарих, маданий алоқалар ва умумий қадриятлар боғлаб туради. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда.

2025 йилда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб бергани алоҳида таъкидланди. Ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар ва қабул қилинган “йўл харитаси” изчил тадбиқ этилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Мажлис ал-Аъян Раиси Файсал Акиф ал-Файез Ўзбекистон юзлаб фаластинликларга бошпана бергани, уларга кўрсатаётган ижтимоий ҳимоя ва инсонпарварлик ёрдамини юксак баҳолаб, Яқин Шарқ мамлакатлари номидан самимий ташаккур билдирди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш, ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолиятини йўлга қўйиш, ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди. Икки давлатнинг мавжуд имкониятларидан фойдаланган ҳолда иқтисодий лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда қулай инвестиция муҳитини яратиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, маданий-гуманитар, таълим, туризм ва диний-маърифий йўналишларда, шунингдек фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда кончилик соҳаларида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги фаолияти ва парламент назорати юзасидан ўзаро тажриба алмашиш масалаларига урғу берилди.

Ундан ташқари,  жорий йилнинг январь ойида Олий Мажлис Сенатида Иордания парламенти юқори палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилгани қайд этилиб, унинг фаолияти доирасида парламент қўмитлари ўртасида ҳам мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Музокаралар  якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Мажлис ал-Аъян ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат парламентлари  юқори палаталари ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги парламенти Мажлис ал-Аъян Раиси Файсал Акиф ал-Файез Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг