Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 22/06/2025 Ўзбекистон ва Иордания икки томонлама шерикликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Иордания икки томонлама шерикликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар вазири Айман Сафади билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг бугунги ҳолатини атрофлича муҳокама қилдилар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.

Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги фаол ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

– Биз халқаро майдонда ҳамкорликни мустаҳкамлаб, умумий минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган қўшма ташаббусларни изчил қўллаб-қувватлаймиз, – деди Бахтиёр Саидов.

ТИВ раҳбари Ўзбекистон Иордания билан ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган муносабатларга катта эътибор қаратишини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатлари янада чуқурлашишига ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг