Ўзбекистон ва Иордания икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Иорданиянинг Ўзбекистондаги элчиси Демия Зуҳайр Хаддад билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.