Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Ўзбекистон ва ИҲТ ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма корхоналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди

Ўзбекистон ва ИҲТ ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма корхоналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди

Ўзбекистон ва ИҲТ ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма корхоналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 сентябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гуламов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Асад Ҳусайн Хон билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар ярим миллиард аҳолига эга ва жаҳон энергетика ресурсларининг учдан бир қисмини қамраб олган энг йирик ташкилотлардан бири сифатида ИҲТ доирасидаги фаол ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидладилар. Ташкилот савдо-иқтисодий, транспорт, саноат ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга экани қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмининг барқарор ўсишига алоҳида эътибор қаратилди: сўнгги 5 йилда Ўзбекистоннинг ИҲТ мамлакатлари билан савдо айланмаси 47% ошиб, ўтган йилда 12,2 млрд долларга етди. Жорий йил бошидан буён ИҲТ давлатлари капитали иштирокида 700 дан ортиқ корхона ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 5 мингдан ошди.

Томонлар ИҲТ Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича вазирларининг Истанбулда бўлиб ўтадиган 5-йиғилишига тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Ўзбекистоннинг Савдо, инвестиция ва инновациялар марказини ташкил этиш ташаббуси ҳамда ИҲТ доирасида Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги Битимни илгари суриш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлашга тайёрлик тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг