Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Ўзбекистон ва ICBA ўртасида аграр-илмий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон ва ICBA ўртасида аграр-илмий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон ва ICBA ўртасида аграр-илмий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигидаги делегация БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган Халқаро биошўрланган қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош қароргоҳига ташриф буюрди.

Делегация ICBA бош директори доктор Тарифа Алзааби ҳамда марказнинг илмий ходимлари билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув конструктив ва юқори даражада бўлиб ўтди. Томонлар амалдаги қўшма лойиҳалар, илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув доирасида ерларнинг шўрланиши ва деградациясига қарши қаратилган янги авлод биотехнологик маҳсулот тақдим этилди. Ушбу маҳсулот ICBA мутахассислари томонидан юқори баҳоланиб, Оролбўйи ҳудудларида тупроқ таҳлиллари ўтказиш ва мослаштирилган биологик маҳсулот ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида икки янги лойиҳани амалга ошириш, уларни маҳаллий ва хорижий фондлар ҳамда донорлар ҳисобидан молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон шароитида креветка ва бошқа денгиз маҳсулотларини етиштириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Интегратед Agri-Aquaculture System (IAAS) тизими ҳамда спирулина етиштириш йўналишлари бўйича тренинглар ташкил этиш доирасида 10 нафар ўзбекистонлик мутахассиснинг ICBA Дубай бош қароргоҳида малака ошириши юзасидан келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг