Валюта курслари 24/12/2025
$1 – 12052.33
UZS – 0.35%
€1 – 14213.31
UZS – 0.89%
₽1 – 153.71
UZS – 1.63%
Қидириш
Ўзбекистон ва Fujifilm System Services IT ва рақамли таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Fujifilm System Services IT ва рақамли таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Fujifilm System Services IT ва рақамли таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияга амалга оширилган ташриф доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Fujifilm System Services” компанияси директорлар кенгаши раиси Амане Иноуэ билан учрашув ўтказиб, ахборот технологиялари ва рақамли таълим соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда “Fujifilm System Services” компаниясининг Ўзбекистонда маҳаллий офисини очиш имконияти, маҳаллий IТ-мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг касбий салоҳиятидан самарали фойдаланиш каби истиқболли ҳамкорлик йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, АТ соҳасида таълим олаётган талабалар ва битирувчиларни иш билан таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.

Япон тилини биладиган АТ-мутахассисларни Ўзбекистонда фаолият юритишга жалб этиш ва уларнинг маҳаллий шароитларда самарали ишлаши учун зарур қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари компаниянинг мамлакатимиздаги муваффақиятли кенгайиши учун муҳим омил сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган офис ташкил этиш масаласини ҳам батафсил муҳокама қилдилар. “Fujifilm System Services” компаниясига инфратузилма билан таъминлаш, инсон ресурслари захирасига кириш, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш ҳамда маъмурий мувофиқлаштириш каби йўналишларда комплекс ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

“FUJIFILM System Services Corp.” — “FUJIFILM Business Innovation Corp.” таркибидаги йирик АТ-компания бўлиб, давлат муассасалари, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари учун рақамли трансформация ечимлари, ИТ-инфратузилма ҳамда дастурий хизматлар тақдим этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг